АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда юқори қаватдан чиқинди ташлаган фуқаро жаримага тортилди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги қурилиш объектларидан бирининг юқори...

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги қурилиш объектларидан бирининг юқори қаватидан пастга чиқинди ташлангани акс этган видео тарқалди. 

Ҳолат Тошкент шаҳар Экология бошқармаси томонидан ўрганилди. Ўрганиш натижасига кўра мазкур ҳуқуқбузарлик фуқаро И. К. томонидан содир этилганлиги аниқланди. 

Ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 91-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. И. К. БҲМнинг 5 баробари — 1 миллион 700 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.

    Бошқа янгиликлар