Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Россияга кетаётган Лада Ларгус автомашинаси ҳалокатга учрагани ҳақида видеолар тарқалди.
Бироздан сўнг, бугун, 16 январь куни соат 11:30 атрофида Самара вилояти М-5 Урал автомобиль йўлининг 745-километрида "Лада Ларгус" ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар берилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ўзбек давлат рақамларига эга бўлган Лада Ларгус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб кетиши оқибатида юк машинаси билан тўқнашиб кетган.
Маълум қилинишича, Ларгусда бўлган етти кишидан уч нафари вафот этган. Қолганлари тез ёрдам машинасида олиб кетилган. бу ҳақда Ставропол округи прокурори Дмитрий Хартхай изоҳ берди.
Эслатиб ўтамиз 11 январь куни Пензада 9 нафар Ўзбекистон фуқароси Вольво юк машинаси ва JAC микроавтобус иштирокида ЙТҲга учраган, улардан 8 нафари ҳалок бўлган эди.






