АсосийJamiyat

Қўлида пистолёт кўтариб видео олган навоийлик йигитлар қамалди (видео)

'Қўлида пистолёт кўтариб видео олган навоийлик йигитлар қамалди (видео)'ning rasmi

ИИВ ЖХД ЙҲХХнинг маълум қилишича, ҳуқуқбузар йигитлар ярим тунда Навоий шаҳри Ғалабашоҳ кўчасида Gentra'да қўлига қурол олган ҳолда ҳаракатланиб, ҳолатни видеотасвирга олишган. Шундан сўнг, видеони ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига жойлашган.

"Кечки пайт жўрам машинангда битта видео олайлик, деб илтимос қилди. Рози бўлдим. Қўлидаги ўйинчоқ пистолёт, юзида эса маска эди. Видео Instagram'га қўйилгандан сўнг, тарқалиб кетди. Бу оддий пистолёт, деб ўйлаб, видео олгандик. Буни қонунга ҳилоф деб ўйламаганмиз", - дейди ҳуқуқбузарлардан бири. 

Мазкур иш ЖИБ Навоий шаҳар судида кўриб чиқилди. Суд қарорига кўра, икки ҳуқуқбузар МЖтКнинг 183-моддаси билан айбли деб топилиб, уларга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

    Бошқа янгиликлар