АсосийJamiyat

Андижонда 17 ёшли қиз бедарак йўқолди (видео)

'Андижонда 17 ёшли қиз бедарак йўқолди (видео)'ning rasmi

Андижон вилояти Асака туманида яшовчи 17 ёшли қиз бедарак йўқолди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати xaбар берди. 

Андижон вилояти Асака тумани “Мирзаобод” маҳалласида яшовчи 2007 йилда туғилган Назирова Зарнигор 2023 йилнинг 7 декабрь куни яшаш хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмаган ва бедарак йўқолган. Ушбу қидирилаётган қиз ҳақида бирор маълумотга эга бўлганлардан зудлик билан 102 рақамига ёки 93-7871747 рақамига қўнғироқ қилиш сўралган. 

“Менинг қизим 7 декабрь куни мактабга кетяпман, деб чиқиб кетган. Илтимос, шу қизимни топишимда ёрдам беринглар. Зарнигоржон, жон қизим, асал қизим, қайтгин, бағримизни очиб кутиб оламиз сени. Жоним болам. 18 январь куни туғилган кунинг, жоним болам, бирга нишонлайлик”, — дея йиғлаб мурожаат қилган қизнинг онаси.

    Бошқа янгиликлар