17 январь куни маҳаллий вақт билан соат 09:45да "Fly Khiva" маҳаллий авиакомпаниясининг биринчи самолёти Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди. ICE8996 рейси Тошкентга Исландия пойтахти Рейкявикдан етиб келди.
Boeing 767-304 юк самолёти авиакомпания паркидаги биринчи самолёт бўлди. Компания вакиллари яқин келажакда самолётлар паркини худди шу турдаги самолётлар билан тўлдириш режалари ҳақида маълум қилишди.
Авиакомпания Дубай (БАА), Истанбул (Туркия), Деҳли (Ҳиндистон) ва Гонконгга (Хитой) юк рейсларини амалга оширишни режалаштирган.
"Fly Khiva" — Урганчда жойлашган маҳаллий авиакомпания бўлиб, "Fly Khiva Group" таркибига киради. Авиаташувчи фуқаролик, юк ва бизнес авиациясини ривожлантириш мақсадида 2021 йилда ташкил топган






