Ижтимоий тармоқларда "Космонавтлар" бекатида ёнғин чиқди мазмунидаги хабарлар тарқалди.
"Тошкент метрополитени" ДУК маълумот беришича, ҳолат жорий йилнинг 17 январь санаси соат 19:30 лар атрофида "Космонавтлар" метро бекатида содир бўлган. 40-сонли ҳаракат таркибинининг вагон электр қисмида техник носозлик кузатилган.
Шу боисдан, йўловчилар ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, йўловчилар бекатга туширилган ҳамда машинист томонидан белгиланган йўриқномага асосан, тезкор чора-тадбирлар кўрилиб, носозлик бартараф этилган. Бу ҳолат йўналишдаги ҳаракат жадвалига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган.






