Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Бектемир туманида контейнер ичидаги қурилиш моллари ёниб кетгани ҳақида видеолар тарқалди.
ФВВ ахборот хизматининг маълум қилишича, ёнғин 17 январь куни соат 17:16 да Бектемир тумани, Порлоқ кўчасида жойлашган ичида қурилиш моллари бўлган контейнерда рўй берган.
4 та ёнғин қутқарув экипажлари соат 17:27 да воқеа жойига етиб бориб, 17:54 да батамом ўчиришган.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.






