АсосийJamiyat

Балиқчи тумани ҳокимининг ишдан олингани рад этилди

'Балиқчи тумани ҳокимининг ишдан олингани рад этилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Балиқчи тумани ҳокими лавозимига янги номзод тайинлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати тарқалаётган хабарларни рад этди. 

"Бу хабарлар ҳақиқатга зид. Расман бундай ўзгариш бўлмаганини маълум қиламиз. Балиқчи тумани ҳокими лавозимида Абдурайимов Жасурбек Одилжонович фаолият юритмоқда.  

Оммага ёлғон ахборотлар тарқатиш қонунчилигимизга асосан жавобгарликка тортилишга етарли сабаб бўлишини, эслатиб ўтамиз. Шунингдек, матбуот хизматига ушбу сохта хабар ортида турли буюртмалар мавжуд эканлиги бўйича маълумотлар келиб тушмоқда", - дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар