АсосийJamiyat

"Ўзгидромет" тезкор огоҳлантириш билан чиқди

'"Ўзгидромет" тезкор огоҳлантириш билан чиқди'ning rasmi

Жорий йилнинг 19-21 январь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда "Ўзгидромет" раҳбари Шерзодхўжа Ҳабибуллахўжаев ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди. 

Ушбу саналарда кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари);

Наманган вилояти Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

“Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз”, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар