АсосийJamiyat

Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги аҳбари М.Мирзаевни эгаллаб турган лавозимидан озод этилди

'Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги аҳбари М.Мирзаевни эгаллаб турган лавозимидан озод этилди'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Президент раислигида экспорт, инвестиция ва маҳаллий саноатда 2024 йилда турган вазифалар бўйича йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги ҳам фақат форумлар ўтказиш билан чекланиб қолгани танқид қилинди.

Агентликнинг туманлар кесимида инвестицион харитаси ҳам йўқ.

Агентлик раҳбари М.Мирзаевни эгаллаб турган лавозимидан озод этишга кўрсатма берилди.

Бош вазир ўринбосари Ж.Ходжаевга ҳар бир ҳудуд ва тармоқдаги ўтган йилги қолоқликларни ҳисобга олган ҳолда янгиланган инвестиция дастурини киритиш топширилди.

Инвестиция вазирининг 3 та ўринбосари хорижий инвестиция кўп талаб қиладиган тармоқларга, соғлиқни сақлаш ва транспорт соҳаларига инвестиция жалб қилиш учун масъул этиб бириктирилди.

Йиғилишда комплекс раҳбарияти, тармоқ ва ҳудудлар раҳбарлари 38 миллиард долларлик, бунга қўшимча Энергетика вазирлиги 15 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш бўйича режаларини баён қилди.

 

    Бошқа янгиликлар