АсосийJamiyat

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов огоҳлантирилди

'Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов огоҳлантирилди'ning rasmi

Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга етказишда ишончли логистика занжирларини ташкил қилиш бўйича ўз ечимини кутаётган масалалар таҳлил қилинди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Масалан, айрим мамлакатларда юк ташишда қўшимча йиғимлар мавжуд, ҳайдовчилар учун виза режими мураккаб, автотранспорт учун вазн талабларини мувофиқлаштириш якунига етказилмаган, портларда экспорт товарларини сақлаш ва қайта ишлашга мўлжалланган терминаллар йўқ.

Бу масалалар билан лозим даражада шуғулланмаётгани учун транспорт вазири Илҳом Маҳкамов огоҳлантирилди.

Инвестиция вазирлигига логистикадаги муаммоларни ечиш, минтақавий ва йирик халқаро лойиҳаларни жадаллаштириш бўйича бир қатор топшириқлар берилди. Стратегик темир йўл коридорларини барпо этиш доирасидаги ишларни фаоллаштириш лозимлиги қайд этилди.

Мутасаддиларга хорижий мамлакатларда маҳаллий ташувчилар учун виза режимини соддалаштириш чораларини кўриш топширилди.

    Бошқа янгиликлар