АсосийJamiyat

Сирдарёда 27 ёшли эркак бедарак йўқолди

'Сирдарёда 27 ёшли эркак бедарак йўқолди'ning rasmi

Сирдарё вилояти Ховос туманида 26 ёшли эркак бедарак йўқолди. Вилоят ИИБ фуқароларга мурожаат билан чиқди. 

Хабар берилишича, Ховос тумани “Қорақум” маҳалласида яшаган 1996 йилда туғилган Мамадалиев Абдуллажон Илаш ўғли яшаш хонадонидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.

Алоҳида белгилари: бўйи 170-175 см атрофида, қош-кўзлари қора, сочлари узун қора рангда.

ИИБ хабарига кўра, ушбу фуқарони топилишида кўмаклашганлар 10 миллион сўм пул билан мукофотланади. У ҳақда маълумотга эга бўлган фуқаролардан қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилиш сўралди: 

102, 

67-225-57-87, 

99-442-02-44, 

97-331-74-18

Хабар берган шахсларнинг шахсига оид маълумотлар сир сақланиши кафолатланиши айтилган хабарда. 

    Бошқа янгиликлар