АсосийJamiyat

Қозоғистонда газ баллони портлаши оқибатида ўзбек аёл ҳалок бўлди

'Қозоғистонда газ баллони портлаши оқибатида ўзбек аёл ҳалок бўлди'ning rasmi

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида новвойхонада рўй берган даҳшатли портлашда яраланган аёл вафот этди.

17 январь куни тахминан соат 13:50да Ўзбекистон фуқаролари бўлган икки жабрланувчи шифохонага ётқизилган. Иккаласи ҳам куйишган, эркак 30%, аёл эса 70% танаси куйган. Бугун кундузги тушликка яқин танасининг 70 фоизи куйган аёл вафот этган. Эркак ҳали ҳам даволанмоқда ва унинг аҳволи барқарор.

Ёнғин новвойхона ва дўконнинг қарийб икки юз квадрат метр майдонини қамраб олган. Қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, баллонлардан бири ёнғин содир бўлган жойга яқин тургани сабабли ундаги газ тезда қизиб, кенгайиб, портлаш содир бўлган.

Ёнғин содир бўлган жойга етиб боргач, новвойхонадан ҳар бири 50 литрдан яна иккита газ баллони ва бир хил миқдордаги 25 литрли газ баллонлари олиб чиқиб кетилган.

    Бошқа янгиликлар