“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Сирдарё вилоятларида ва кечга томон Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-10° илиқ, шимолда 3° совуқ-2° илиқ бўлади.
Пойтахтда вақти-вақти билан бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-7° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.






