АсосийJamiyat

Бойсунда ҳаво шарлари парвози ташкил этилди

'Бойсунда ҳаво шарлари парвози ташкил этилди'ning rasmi

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида жойлашган Қизил канён ҳудуди бўйлаб ҳаво шарлари парвози ташкил этилди. Бу ҳақда Туризм қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Маълум қилинишича, қўмита ташаббуси билан Ўзбекистон Аэронавтика федерацияси ва Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир Бойсун тумани туризм салоҳиятини ривожлантириш ва ҳудудга кириб келувчи сайёҳлар сонини оширишга хизмат қилади.

Бойсун тумани марказидан 3 км узоқликда жойлашган Қизил канён – йиллар давомида тупроқ ҳамда қояларнинг сув ва шамол туфайли емирилишидан ҳосил бўлган табиат мўъжизаси.

Ҳаво шарлари Аэронавтика федерацияси мутахассислари шу куннинг ўзида Қизил канён узра икки марта парвозга олиб чиқилди.

Ранг-баранг ва турли намуналардаги ҳаво шарларининг намойиш парвозлари ҳар бир сайёҳга бу бетакрор, эртакнамо ҳудуднинг фазовий манзарасини томоша қилиш, ёқимли кадрларни фотокамера хотирасига жойлаш имкониятини беради.

Тадбир доирасида маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда ижтимоий тармоқларда минглаб обуначиларга эга бўлган блогерлар учун инфо-тур ҳам ташкил этилди.

    Бошқа янгиликлар