АсосийJamiyat

Самарқандда пистолет ва 96 та ўқни 10 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахс ушланди (видео)

'Самарқандда пистолет ва 96 та ўқни 10 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахс ушланди (видео)'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Жомбой туманида ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1977 й.т., муқаддам Жиноят Кодексининг 251-1 ва 246-моддалари билан судланган шахс харидорга 1 дона «Макаров» пистолети ва унинг 96 дона ўқ-дорисини 10 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар қилди. 

Шунингдек, унинг яшаш хонадонида ўтказилган тинтув ҳаракатлари давомида, фойдаланишга яроқли деб топилган, калибри 5,6 мм бўлган эски русумдаги «Монте Кристо» тўппончаси, турли хил гильзалар, ов милтиғи қисмлари, ўткир тиғли жисмлар ҳамда бошқа ашёвий далиллар процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 248-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

    Бошқа янгиликлар