АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонликларга Хорватияда иш бор. Маош 900 евродан бошланади

Ўзбекистон фуқаролари Хорватияга ишга таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси...

Ўзбекистон фуқаролари Хорватияга ишга таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, иш тури — қолиплаш (опалубщик), металл конструкцияларни маҳкамлаш (монтажник металлоконструкций).

 

Номзодлар учун қуйидагича талаблар қўйилган:

  • 18-50 ёш;
  • рус ёки инглиз тилларини билиш;
  • сўралаётган бўш иш ўринлари бўйича камида 5 йиллик иш тажрибаси (тасдиқловчи ҳужжат билан);
  • судланмаган;
  • хорижга чиқиш таъқиқланмаган;
  • жисмонан ва руҳан соғлом;
  • зарарли одатлардан ҳоли.

Иш ҳақи: ойига 900 евродан бошланади. Ётоқхона ва транспорт харажатлари иш берувчи ҳисобидан. Қуйидаги харажатлар фуқаро ҳисобидан:

  • виза тўлови;
  • авиачипта;
  • агентлик тўлови.

Рўйхатдан ўтиш

 

    Бошқа янгиликлар