АсосийJamiyat

Ижара ҳуқуқини аукцион орқали сотишга рухсат берилмоқда

'Ижара ҳуқуқини аукцион орқали сотишга рухсат берилмоқда'ning rasmi

Адлия вазирлиги ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланди.

Унга мувофиқ, гаровга қўювчининг ер участкасига бўлган ҳуқуқлар гарови билан таъминланган мажбурияти бажарилмаган тақдирда, ер участкасидан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда, ижара ҳуқуқини ер ижараси шартномасининг қолган даврига электрон онлайн-аукцион савдолари орқали реализация қилишга рухсат этилади. Бунда:

-ер участкасига ижара ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқаришни ваколатли органлар билан келишиш (хулоса олиш) талаб этилмайди;

-суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ижара ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилишдан тушган маблағлар қонунда белгиланган тартибда тақсимланади.

    Бошқа янгиликлар