АсосийЖАМИЯТ

Ноқулай об-ҳаво сабаб Тошкент-Пекин-Тошкент рейси жадвалига ўзгартириш киритилди

Uzbekistan Airways йўловчилар ва кутиб олувчилар диққатига муҳим маълумотни эълон қилди.Ма...

Uzbekistan Airways йўловчилар ва кутиб олувчилар диққатига муҳим маълумотни эълон қилди.

Маълум қилинишича, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ҳаво кемаларининг ҳаракатланиш жадвалига ўзгартиришлар киритилди. Ушбу муносабат билан, HY501/532 Тошкент-Пекин-Тошкент йўналиши бўйича рейси парвоз жадвалидан тахминан 3 соату кечикиб амалга оширилиши режалаштирилган. Парвознинг тахминий амалга оширилиши жадвали:

Тошкентдан жўнаб кетиш 20 январь соат 16:50, Тошкент вақти билан.

Пекинга етиб келиш 21 январь соат 2:10, Пекин вақти билан.

Пекиндан жўнаб кетиш 21 январь соат 2:40, Пекин вақти билан.

Тошкентга етиб келиш 21 январ соат 6:00, Тошкент вақти билан.

“Қўшимча маълумот олиш учун Uzbekistan Airways алоқа марказига (+998-78-140-02-00) ва авиакомпаниянинг Пекин шаҳридаги ваколатхонасига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилар ва уларни кутиб олувчилардан узр сўраймиз ва тушунишингизга умид қиламиз”, - дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар