АсосийJamiyat

Энди меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган ҳайдовчилар шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши керак

'Энди меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган ҳайдовчилар шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши керак'ning rasmi

Қонунга кўра, меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган ҳайдовчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга. Бу ҳақда Huquqiy axborot хабар бермоқда. 

- иш берувчидан ҳаракатланиш йўналиши, ташиладиган юк ҳақида, ўз ҳаёти ва соғлиғи учун мавжуд бўлган таҳдид тўғрисида, зарарли ва смс(ёки) хавфли омиллар таъсиридан ўзининг ҳимоя қилинишига доир чора-тадбирлар ҳақида ишончли ахборот олиш;

- шахсий ҳимоя воситалари, махсус кийим-бош билан таъминланиш; йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича шарт-шароитларни яхшилаш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;

- ўз ҳаёти ва соғлиғига таҳдид соладиган вазиятда, ташишни рад этиш;

- йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида малакасини ошириш ва касбий қайта тайёргарликдан ўтиш;

- меҳнат вазифаларини бажариш чоғида ўз соғлиғига етказилган зарарнинг ўрни қопланиши;

- иш берувчининг йўл ҳаракати соҳасидаги ғайриҳуқуқий қарорлари ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш.

    Бошқа янгиликлар