ДХХ ахборот хизматининг маълум қилишича, ДХХ Самарқанд вилояти Бошқармаси ҳамда ИЖҚК Департаменти вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд шаҳридаги “Амур” кўчасида яшовчи, 1995 й.т. фуқаро З.Н. ва Самарқанд тумани “Урганжи” маҳалласида яшовчи, 1989 й.т. хусусий тадбиркор Ж.З. “Тошкент – Истанбул – Лиссабон – Гватемала – Мексика - АҚШ” йўналиши орқали АҚШнинг Техас штати ҳудудига Мексика орқали ноқонуний равишда ўтказишни ваъда қилиб, 23 000 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилган ҳолда Самарқанд туманида истиқомат қилувчи фуқаро Ф.А. дан 10 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтида жиноят устида қўлга олинган.
Ҳозирда юқорида келтирилган ҳар иккала фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатиш режалаштирилмоқда.






