АсосийJamiyat

Қуйи Чирчиқда 15 ёшли боланинг танаси 90 фоиз куйиб кетди

'Қуйи Чирчиқда 15 ёшли боланинг танаси 90 фоиз куйиб кетди'ning rasmi

Болалар омбудсманига Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида истиқомат қилувчи, 2008 йилда туғилган Ж.Ж. ўз яшаш хонадонида иситувчи қозон портлаши оқибати 90% оғир тана куйиш жароҳати олганлиги туфайли мунтазам тиббий хизматга ва даволаниш учун моддий ёрдам кўрсатилишига муҳтожлиги тўғрисидаги мурожаат келиб тушди, дея хабар бермоқда Болалар омбудсмани ахборот хизмати. 

Маълум қилинишича, Болалар омбудсмани Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Бош прокуратура билан биргаликда мазкур ҳолатни ўрганган. 

Аниқланишича, 2008 йилда тугилган Ж.Ж. 04.10.2023-йилда бундай жиддий куйиш жарохатини олганидан сўнг Республика шошилинч ёрдамга олиб келиниб, у ерда барча тез тиббий ёрдам чоралари кўрилган ва 2 ой давомида (04.10.2023-04.12.2023) шифокорлар томонидан даволаниб, зарур тиббий муолажалар кўрсатилган. 

Сўнг эса жароҳатлар даражаси мураккаблигига ва доимий тиббий кузатув талаб этишига қарамай Ж.Ж. ота-онаси томонидан уй шароитида парвариш қилиш учун олиб кетилган.

Ҳозирда Ж.Ж. га зарур тиббий муолажалар кўрсатилди ва доимий шифокор кузатуви бириктирилди. Шунингдек, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан қизга мунтазам даволаниш учун керак бўлган дори-дармонлар таъминланмоқда ҳамда унга ногиронлик нафақасини белгилаш учун керакли тиббий ҳужжатлар тўпланиш жараёнида. 

Боланинг соғлиғини таъминлаш масаласи ҳозирда вилоят прокуратураси назоратида бўлиб, Болалар омбудсмани ҳам бу борада ўз кузатувини давом эттиради, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар