“Ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони имзоланди.


Унга кўра, Ёшлар ишлари агентлиги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги таркибидан чиқарилиб, Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилди.
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги негизида Спорт вазирлиги ташкил этилди.
Қайд этилишича, Спорт вазирлиги Тошкентнинг Абдулла Қодирий кўчаси 2-уй манзилида, Ёшлар ишлари агентлиги эса Алишер Навоий кўчаси 11-уй манзилида жойлашади.






