АсосийJamiyat

Тошкентда яна икки киши ушланди. Жабр кўрганлардан мурожаат қилишлари сўралмоқда

'Тошкентда яна икки киши ушланди. Жабр кўрганлардан мурожаат қилишлари сўралмоқда'ning rasmi

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида қуйидаги шахслар жиноят содир этганликда гумонланиб ушланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилди. Ушланган шахслар:

1968 й.т. Арипов Исматилла Рахматуллаевич

1980 й.т. Арипов Улмасжон Рахматуллаевич

Гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.

"Ҳурматли фуқаролар агар Сиз ушбу шахслардан ёки жиноий гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлсангиз ёки ушбу шахснинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади", - дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар