АсосийJamiyat

Ўзбекистонликлар Болгарияга ишга таклиф қилинмоқда

'Ўзбекистонликлар Болгарияга ишга таклиф қилинмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон фуқаролари Болгарияга 640 доллар маошлик ишга таклиф этилмоқда. Бу ҳада Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди. 

Унга кўра,  иш тури — ҳамшира, тиббиёт муассасасида санитария ишлари. Номзодлар учун қуйидагича талаблар қўйилган:

22-55 ёш;

рус тилини эркин мулоқот даражасида билиш;

ҳамширалик бўйича камида 1 йиллик иш тажрибаси (тасқдиқловчи ҳужжат билан);

судланмаган;

хорижга чиқиш тақиқланмаган;

жисмонан ва руҳан соғлом;

зарарли одатлардан ҳоли.

Қайд этилишича, иш ҳақи ойига 510 АҚШ доллари (санитария), 640 АҚШ доллари (ҳамширалик). Иш берувчи компания ётоқхона ва транспорт харажатларини қоплаб беради. Шунингдек, қуйидаги харажатлар фуқаро ҳисобидан:

агентлик хизмати, ўқитиш ва кўниктириш учун БҲМнинг 10 баравари;

виза тўлови.  

Рўйхатдан ўтиш (санитария)

Рўйхатдан ўтиш (ҳамширалик)

Ҳар бир соҳа учун рўйхатдан ўтиш 50 кишига етса, тўхтатилади.

    Бошқа янгиликлар