АсосийJamiyat

Россиялик журналист Тина Канделакига Қозоғистонга кириш тақиқланди

'Россиялик журналист Тина Канделакига Қозоғистонга кириш тақиқланди'ning rasmi

Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея ёзмоқда Хушнудбек Худойберганов.

"Балки у Қозоғистонга келмоқчи эмасдир, аммо келса, киритилмайди", – деган ТИВ расмий вакили.

Аввалроқ телебошловчи Тина Канделаки ўзининг Телеграм каналида Қозоғистондаги темир йўл бекатларининг номи русчадан қозоқчага ўзгартирилаётганидан норози бўлиб пост қўйган эди. Бу эса қозоғистонлик жамоат фаолларининг кескин норозилигига сабаб бўлди, уларга Канделакини Қозоғистоннинг ички ишларига аралашаётгани ёқмади.  

Аммо кейинчалик Канделаки бу мавзуга яна бир бор тўхталиб, қозоқларни тарихни ўзгартирмоқчи бўлаётган манқуртга ўхшатди. Шундан сўнг, Қозоғистон расмийлари уни мамлакатга кириши тақиқланганини маълум қилди.

    Бошқа янгиликлар