АсосийJamiyat

"Устоз-2021" танловида ғолиб бўлган ўқитувчилар Туркияга жўнаб кетди

'"Устоз-2021" танловида ғолиб бўлган ўқитувчилар Туркияга жўнаб кетди'ning rasmi

Айни дамда "Устоз-2021" танлови ғолиблари Туркиянинг Истанбул шаҳрида ташкил этилган халқаро конференцияда иштирок этишмоқда.

Маълумот ўрнида: 2021 йилда ўтказилган мазкур танловда жами 29 850 нафар педагог қатнашган бўлиб, улардан 40 нафари финалга етиб келишган эди.

Танловда 40 нафар финалистдан 8 нафари қуйидаги номинациялар бўйича ғолибликни қўлга киритган:

➖ "Ташаббускор устоз" — Закир Розимов;

➖ "Таълим соҳасида кўрсатган хизматлари учун" —Райхан Тулякова;

➖ "Умид тимсоли" — Меҳринисо Норова;

➖ "Бошланғич таълим фидокор устози" — Дилдорахон Умурзакова;

➖ "Матонатли устоз" — Нилуфар Олимова;

➖ "Фидойи устоз" — Улуғбек Мамажонов; 

➖ "Меҳридарё устоз" — Ҳилола Норова;

➖ "Плюс 1" — Иқболжон Камолов.

    Бошқа янгиликлар