АсосийJamiyat

Ўзбекистон халқ артисти Турғун Азизов 90 ёшида вафот этди

'Ўзбекистон халқ артисти Турғун Азизов 90 ёшида вафот этди'ning rasmi

Ўзбекистон халқ артисти Турғун Азизов 90 ёшида вафот этди. Бу ҳақда актриса Дилноза Кубаева ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.

Турғун Азизов 1934 йилнинг 30 ноябрида Тошкентдаги Сарёғчи (ҳозирги Бешқайрағоч) маҳалласида туғилган.  

1956 йили аввалги Ўзбекистон Давлат театр ва рассомчилик институтини тамомлаб, шу йили ҳозирги Ўзбек Миллий академик драма театрига ишга қабул қилинган. 33 ёшида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган. 1974 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвонини олган. Шунингдек, у “Меҳнат-шуҳрати” ордени (2001 йил) соҳиби ҳам ҳисобланади.

Darakchi.uz марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

    Бошқа янгиликлар