АсосийJamiyat

"Шарқ" нашриёти бинолари Маданий мерос объектлари рўйхатидан чиқарилди

'"Шарқ" нашриёти бинолари Маданий мерос объектлари рўйхатидан чиқарилди'ning rasmi

Маданий мерос объектлари рўйхатида борлиги туфайли сотилмай қолган «Шарқ» нашриёти бинолари ушбу рўйхатдан чиқарилди. 

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 январдаги қарори билан Миллий рўйхатга тегишли ўзгартириш киритилди. Унда Тошкент шаҳар Буюк Турон кўчаси 41-уйда жойлашган "Шарқ" нашриёт-матбаа корхонаси бинолари Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатидан чиқариб юборилган.

Давлат активларини бошқариш агентлиги 2023 йил 20 сентябрида «Шарқ» нашриёт-матбаа корхонаси бинолари ва ЎзА биносини ягона мулкий мажмуа сифатида савдога қўйган эди.

Шундан кейин Маданий мерос агентлиги ҳар иккала бино Ўзбекистон моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилганини эслатиб, уларни аукциондан олиб ташлаш бўйича огоҳлантириш берган эди.

    Бошқа янгиликлар