АсосийJamiyat

Silk Avia авиакомпанияси Тошкентдан Термиз шаҳрига авиақатновлар сонини оширмоқда

'Silk Avia авиакомпанияси Тошкентдан Термиз шаҳрига авиақатновлар сонини оширмоқда'ning rasmi

Uzbekistan Airways таркибига кирувчи Silk Avia авиакомпанияси Тошкентдан Термиз шаҳрига авиақатновлар сонини оширмоқда. Энди қатновлар кунига икки марта амалга оширилади ва авиачипталар нархи 299 000 сўмдан бошланади.

Ўзбекистоннинг баъзи жойлари шу қадар улуғворки, уларни кўриш ҳайратланарли. Уларнинг аксарияти мамлакатнинг Жанубий минтақасида – Сурхондарёда жойлашган бўлиб, у ерга Silk Avia ҳар куни парвозларни бажаради. 20 январдан бошлаб авиақатновлар сони янада кўпайди: минтақавий авиакомпания Тошкентдан Термиз шаҳрига кунига икки марта кунлик парвозларни амалга оширишга киришди.

Термиз Ўзбекистоннинг бой тарихий меросини ўрганишни истаган саёҳатчилар учун энг зўр жой. Ушбу шаҳарнинг марвариди 116 минг экспонатга эга бўлган – Археология музейи бўлиб, уларнинг аксарияти Лувр ва Берлинда намойиш этилган. Қирққиз мажмуаси Термиз шаҳрининг сирли диққатга сазовор жойларидан биридир. Афсонага кўра, бу ерда 40 та жангчи қиз яшаган, улар нотинч даврда ҳудуд мудофаасини ўз зиммаларига олишган. Шаҳар саёҳат пайтида танишишингиз мумкин бўлган кўплаб ҳикоялар ва афсоналар билан ўралган.

УС-751/752 рейслари Тошкентдан Термиз шаҳрига ва куннинг биринчи ярмида қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади: 

  • Тошкентдан жўнаб кетиш соат 8:00 да, Термизга етиб келиш 9:30 да;
  • Термиздан жўнаб кетиш соат 10:10 да, Тошкентга етиб келиш соат 11:35 да.

УС-753/754 рейслари Тошкентдан Термиз шаҳрига ва куннинг иккинчи ярмида қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:

  • Тошкентдан жўнаб кетиш соат 18:05 да, Термизга етиб келиш соат 19:30 да;
  • Термиздан жўнаб кетиш 20:15 да, Тошкентга етиб келиш 21:40 да.

Термиз шаҳрига авиачипталарни 299 000 сўмдан, Тошкент – Термиз – Тошкент йўналиши бўйича эса 598 000 сўмдан сотиб олиш мумкин. Саёҳат вақти 1 соат 30 дақиқани ташкил этади.

    Бошқа янгиликлар