АсосийJamiyat

Асака тумани прокурорининг ўринбосари пора билан ушлангани ҳақидаги хабарга изоҳ берилди

'Асака тумани прокурорининг ўринбосари пора билан ушлангани ҳақидаги хабарга изоҳ берилди'ning rasmi

Андижон вилояти прокуратураси ва Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходимлари иштирокида ўтказилган тезкор тадбирда, бир фуқаро Асака тумани прокуратураси иш юритувидаги жиноят иши бўйича енгиллик қилиб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан бошқа фуқародан талаб қилинган 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибида ушланди.

“Асака тумани прокурорининг ўринбосари тадбирда пора билан қўлга тушганлиги ҳақидаги маълумотлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди”, дейилган хабарда.

    Бошқа янгиликлар