АсосийJamiyat

Ўзбекистонда янги пенсионерлар ҳақида маълумот берилди

'Ўзбекистонда янги пенсионерлар ҳақида маълумот берилди'ning rasmi

Пенсия жамғармаси 2023 йилда республикада қанча фуқарога янги пенсиялар тайинланганини маълум қилди.

Хабарга кўра, 2024 йил 1 январь ҳолатига мамлакатда пенсия олувчиларнинг умумий сони 3 миллион 930 минг 400 нафарга етган. Бу рақам Ўзбекистон аҳолисининг 10,7 фоизига тенг.

2023 йилда Пенсия жамғармаси ҳудудий туман (шаҳар) бўлимлари томонидан 292 минг нафар фуқарога янги пенсиялар тайинланган. Шундан 241,2 минг киши ёшга доир пенсия, 32,2 минг киши ногиронлик пенсияси ва 18,6 минг оила боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ола бошлаган.

    Бошқа янгиликлар