Хитойга давлат ташрифининг ишбилармонлик дастури давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев CNPC нефть-газ корпорацияси раиси Дай Хоулянни қабул қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда Ўзбекистонда ерости газ сақлаш сиғимларини барпо этиш ва газ етказиш тизимларини модернизация қилиш, замонавий бурғилаш технологияларини жорий қилиш ва нефть-газ тармоғи учун мутахассислар тайёрлаш бўйича истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
24.01.2024 13:59
Шавкат Мирзиёев CNPC нефть-газ корпорацияси раиси Дай Хоулянни қабул қилди






