АсосийJamiyat

Самарқандда сувдан қарздорлигини 800 АҚШ доллари эвазига ўчириб бермоқчи бўлган “Самарқанд сув таъминоти” назоратчиси ушланди

'Самарқандда сувдан қарздорлигини 800 АҚШ доллари эвазига ўчириб бермоқчи бўлган “Самарқанд сув таъминоти” назоратчиси ушланди'ning rasmi

ДХХ Самарқанд вилояти Бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари томонидан навбатдаги фаол тадбирўтказилди. Бу ҳақда darakchi.uz'га ДХХ Самарқанд вилояти Бошқармаси хабар берди. 

Тадбир давомида 1979 йилда туғилган, “Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ назоратчиси вазифасида ишловчи М.А. Самарқанд шаҳридаги МЧЖларнинг биридаги сув истеъмолида аниқланган камчилик учун 100 миллион сўм миқдорида жарима тайинламаслик эвазига жамият ходимларидан пул маблағларни талаб қилиб, 800 АҚШ долларини пора тариқасида олаётган вақтда қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу мансабдор шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари оли борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар