АсосийJamiyat

Самарқанд шаҳрида ҳаракатланиш учун 100 дона Yutong  электробуслари харид қилинади

'Самарқанд шаҳрида ҳаракатланиш учун 100 дона Yutong  электробуслари харид қилинади'ning rasmi

Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида “Самарқанд шаҳар жамоат транспорти учун электробуслар харид қилиш ва улар билан бевосита боғлиқ инфратузилмани яратиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент қарори қабул қилинди.

ЕТТБ билан ҳамкорликда амалга оширилаётган "Самарқанд шаҳар жамоат транспорти учун электробуслар харид қилиш ва улар билан бевосита боғлиқ инфратузилмани яратиш” лойиҳаси доирасида 100 дона Yutong  электробуслари ва 50 та қувватлаш қурилмаси харид қилинади.

Лойиҳа доирасида харид қилинадиган электробуслар ва қувватлаш қурилмалари хусусий секторга (ташувчиларга) энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан молиявий ижарага берилади.

Харид қилинадиган электробуслар лойиҳа доирасида танлаб олинган мунтазам шаҳар автобус йўналишларига брутто-шартнома асосида, истисно тариқасида, тўғридан-тўғри 7 йил муддатга бириктирилади.

    Бошқа янгиликлар