Ижтимоий тармоқларда тарқалган "Китоб туманидаги мактаб ўқувчиси калтакланди" сарлавласи видео мурожаатга расмий муносабат билдирилди.
Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг маълум қилишича, Китоб тумани “Анорзор” МФЙ, Шатри қишлоғида яшовчи вояга етмаган Ш.Қ. Китоб туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган.
Унда 2023 йилнинг 22 декабр куни соат 10:30ларда Китоб туманида жойлашган 55-сонли мактабда информатика дарсида ўтирган вақтида ўқитувчи ўртоғини ҳақорат қилганлигини кўриб, “устоз ҳаммани олдида тўғри иш қилмадингиз”-деб айтган учун П. З. ва П. Ж.лар ҳақорат қилиб, уриб тан жароҳати етказганини билдириб, Ф.З.Примов ва бошқаларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб мурожаат қилган.
Китоб туман Тиббиёт бирлашмаси Ш.Т.Б.Ёнинг 8662/1458-сонли маълумотномасида фуқаро Қ.Ш.(ўқувчи) нинг танасида бош мия чайқалиши, бошнинг юқори тепа юмшоқ тўқималарининг лат ейиши, бурун сохаси юмшоқ тўқималаринг лат ейиши кўринишидаги тан жароҳатлари аниқланганлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан 29.12.2023 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ўқитувчи томонидан ўқувчига куч ишлатиш, тазйиқ ўтказишини қўллаб-қувватламайди. Бу ҳолат инсон ҳуқуқларига ҳам зиддир", - дейилади муносабатда.






