Монте-Карлодаги 46-халқаро фестивалда 16 мамлакатдан ташриф буюрган 100 дан ортиқ фестиваль иштирокчилари ўзларининг энг яхши чиқишларини намойиш этдилар. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.
Ўзбек давлат цирки вакиллари Дарина Матвеэва ва Санжар Хасановлар “Кумуш масхарабоз” фахрий мукофотига сазовор бўлишди.
Артистларимиз тишларида осилиш бўйича жаҳон рекордини ўрнатишди. Уларни Монако шаҳзодаси ва маликаси ҳамда бутун зал олқишлади.






