АсосийЖАМИЯТ

Бугун ҳам Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор ёғади

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғи...

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-7° илиқ, шимолда 0-5° совуқ бўлади.

Пойтахтда куннинг биринчи ярмида қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3-5° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор ёғади, туман тушади. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° совуқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар