АсосийJamiyat

Тошкентда автобус тоза бўлмагани сабабли механиклар жаримага тортилди

'Тошкентда автобус тоза бўлмагани сабабли механиклар жаримага тортилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 24 январь куни Телеграм ижтимоий тармоғида 80-сонли автобуснинг санитар ҳолати талаб даражасида эмаслиги ҳақида хабар жойлаштирилди.

Мазкур ҳолат юзасидан "Тошшаҳартрансхизма" изоҳ берди

Қайд этилишича, ушбу ҳолат "2-Автобус саройи" филиали тасарруфидаги, сарой рақами 407-бўлган "МАН" русумли,  80-сонли "Жанубий вокзал – M.Юсуф кўчаси" автобус йўналишида кузатилган.

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ автобус саройи филиалларида белгиланган тартибга асосан, барча автобуслар йўналишдан қайтганидан сўнг уларнинг санитар ва техник ҳолатлари текширилиб, ҳар куни ювиб-тозалаш ишлари олиб борилади. Эрта тонгда навбатчи механик томонидан текширув ўтказилиб, техник соз ва санитар ҳолати тоза бўлган автбуслар йўналишга чиқарилади.

Шу муносабат билан, 24 январь куни "2-автобус саройи" филиали навбатчи механиклари SH.B, И.И ва Sh.Blar ўз хизмат вазифасига совуққонлик билан қараб, санитар ҳолати талаб даражасида бўлмаган сарой рақами 407-бўлган, 80-сонли автобусни йўналишга чиқаргани учун, ушбу навбатчи механикларга ўртача ойлик маошининг 20%и миқдорида жарима жазоси қўлланилди.

Ушбу ҳолатни тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида, сарой рақами 407-бўлган мазкур 80-сонли автобус "2-Автобус саройи" филиалига қайтганидан сўнг масъул ходимлар томонидан тозаланиб, санитар ҳолати тартибга келтирилганлигини ҳамда ҳозирда йўналишда тоза, озода ҳолатда йўловчиларга хизмат кўрсатаётганлиги маълум қилинди.

    Бошқа янгиликлар