Адлия вазирлиги томонидан “Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” ҳуқуқий акцияси ўтказилмоқда.
Ҳуқуқий акция доирасида: Избоскан туманида яшовчи Иноятхон холани туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви мавжуд бўлмаганлиги боис туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини олмаган ва ёшлигидан Асака туманидаги ногиронлиги бўлган болалар мактаб интернатида ҳамда 1993 йилдан "Мурувват" интернат уйида яшаган.
Избоскан тумани адлия бўлими томонидан Иноятхон холани туғилганлик факти суд идоралари орқали тасдиқланди ва ФҲДЁ бўлими томонидан туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштириб берилди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги ахборот хизмати.
Эндиликда, туман Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан идентификацияловчи ID-карта расмийлаштириш масаласи кўриб чиқилмоқда, дейилади хабарда.
26.01.2024 18:34
Избоскан туманида яшовчи 60 ёшли онахон туғилганлик ҳақида гувоҳнома олди






