АсосийJamiyat

Бугун куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади

'Бугун куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади'ning rasmi

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат куннинг иккинчи ярмида Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-10° илиқ, шимолда 1° совуқ-4° илиқ бўлади.

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8-10° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор ёғади, туман тушади. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар