Ўзбекистоннинг импорт юклари Хитойнинг "Сиан Халқаро Порти"да жамлаган ҳолда маршрут поездларида ташилади

СИЁСАТ 27.01.2024, 09:00
Ўзбекистоннинг импорт юклари Хитойнинг  "Сиан Халқаро Порти"да жамлаган ҳолда маршрут поездларида ташилади

Хитойга амалга оширилган ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва "Темирйўлкарго" АЖ делегацияси икки мамлакат ўртасида темир йўл ташувларини ривожлантириш бўйича бир қатор йирик лойиҳалар юзасидан музокаралар олиб борди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хусусан, блок поездлар жўнатиш бўйича Хитойда биринчи ўринда турувчи "Сиан Халқаро Порти"га ташриф давомида қуруқлик портининг инфратузилмаси, мавжуд логистик имкониятлари ва юқори ахборот технологиялари билан танишилди.

Қуруқлик портининг раҳбарияти билан бўлиб ўтган музокаралар давомида Ўзбекистоннинг импорт юкларини "Сиан Халқаро Порти"да жамлаган ҳолда маршрут поездларида ташиш юзасидан  келишувга эришилди.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1