АсосийЖАМИЯТ

Марғилонда хонадондан бир оиладан 6 кишининг жасади чиқди

Марғилонда бир оиладан олти киши вафот этди. Бу ҳақда “darakchi.uz” манбаси хабар қилмоқда...

Марғилонда бир оиладан олти киши вафот этди. Бу ҳақда “darakchi.uz” манбаси хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, кеча, 26 январь куни Марғилон шаҳар,"Ватан" МФЙ даги кўп қаватли уйнинг 4-қаватидаги хонадондан 6 нафар фуқаронинг жасади аниқланган.

6 нафар фуқаро "Номаълум этиологияли заҳарланиш" оқибатида вафот этганлиги тахмин килинмокда. Марҳумларнинг барчаси бир оила аъзолари ҳисобланган ва улардан уч нафари гўдаклардир.

Ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар