Нидерландия Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

СИЁСАТ 27.01.2024, 10:35
Нидерландия Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Нидерландиянинг (қароргоҳи Остона шаҳрида) янги элчиси Нико Схемерсдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

«Бугун Ташқи ишлар вазирлигида Нидерландиянинг Ўзбекистондаги Элчиси этиб тайинланган Нико Схемерс билан учрашиб, унинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилдик, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. - Шубҳасиз, барча соҳаларда, айниқса, иқтисодий йўналишда икки томонлама ҳамкорлик кун тартибини кенгайтириш учун улкан имкониятлар мавжуд. Биз жаноб Элчининг Ўзбекистон–Нидерландия муносабатларини бойитишга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга тайёрмиз».

Тажрибали дипломат Нико Схемерс аввалроқ Ўзбекистонда Нидерландия элчиси бўлган Андре Карстенс ўрнига тайинланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1