АсосийJamiyat

“Фарғона сув таъминот” назоратчисини ҳақорат қилган шахс 10 суткага қамалди

'“Фарғона сув таъминот” назоратчисини ҳақорат қилган шахс 10 суткага қамалди'ning rasmi

“Фарғона сув таъминот” МЧЖ назоратчисини ҳақорат қилган шахс 10 суткага қамалди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 25 январь куни “Фарғона сув таъминот” МЧЖ Қувасой шаҳар филиали назоратчи ходими Б.С. (аёл) Чўлпон МФЙ Кўктерак кўчаси 37-уйнинг ичимлик сувидан муддати ўтган қарздорлиини унидирш учун борган вақтида шу уйда яшовчи 1989 йилда туғилган фуқаро А.Г уни жамоат жойида ҳақорат қилиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИБ томонидан А.Г.га нисбатан МЖтКнинг 183-моддасига асосан маъмурий хужжатлар расмийлаштирилган ва қонуний қарор қабул қилиш учун ЖИБ Қувасой шаҳар судига юборилган.

Суди фуқаро А.Г. нисбатан юқоридаги моддага асосан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.


 

 


 

 


 

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram

    Бошқа янгиликлар