АсосийJamiyat

Наманганда 76 та қоидабузарлиги бор ҳайдовчи қарийб 31 млн жарима тўлади

'Наманганда 76 та қоидабузарлиги бор ҳайдовчи қарийб 31 млн жарима тўлади'ning rasmi

МИБнинг Наманган шаҳар бўлими томонидан кўп миқдорда йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчидан жарималар ундирилган. Бу ҳақда МИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Тақдим қилган маълумотга кўра, ҳайдовчи 76 та қоидабузарлик қилиб, жарималарни вақтида тўламай келган.

МИБ ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган тадбирда қоидабузар ҳайдовчининг машинаси вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилган. Маълум бўлишича, ҳайдовчи ўзи бошқарувидаги машинада асосан тезликни белгиланган меъёрдан ошириш ҳамда йўл чизиқларини босиб ҳаракатланиш билан боғлиқ қоидабузарликларни содир қилиб келган.Қўлланган жарималарни эса 60 кун ичида тўланмагач, ҳужжатлар МИБ Наманган шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган. Давлат ижрочиси томонидан ҳайдовчи қарздорликни бартараф этиш юзасидан огоҳлантирилган.Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ҳайдовчи 30,8 млн сўм жаримани тўлаб, қарздорликни тўлиқ бартараф қилган.

    Бошқа янгиликлар