1

16 та ҳудудга янги судьялар тайинланди

ЖАМИЯТ 27.01.2024, 17:24
16 та ҳудудга янги судьялар тайинланди

Судьялар олий кенгашининг судьялик лавозимларига танлаш ва тайинлашга доир очиқ танлов шаклидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда кенгаш матбуот хизмати xaбар берди.

Қайд этилишича, йиғилишда ваколат муддати якунига етган судьяларни ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги муддатига, айрим судьяларни муқобиллик асосида ваколати муддати даврига қайта тайинлашга оид масалалар муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинган.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Илҳом Юлдашев – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилояти Бухоро туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;

Ҳасан Мамарасулов – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Жиззах вилояти Фориш туман иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;

Ғуломжон Кушиев – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Хоразм вилояти Урганч туманлараро маъмурий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Азиз Буриев – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Музафар Ҳакимов — судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Паяриқ туман судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Шунингдек, ваколат муддати якунига етган:

Дилшод Соатов – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Наманган вилояти Чуст туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Дилмурод Очилов – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Навоий вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Сардорбек Матниязов – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Абдусаид Хожиев – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Аброр Қудратов – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сирдарё вилояти Гулистон туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Феруза Мўминова – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Латофат Маҳаммадиева – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Мажид Набиев – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Тошкент вилояти Бекобод туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига;

Толмас Жаббаров – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сурхондарё вилояти Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Бундан ташқари:

Рустам Ҳошимов – судьялик лавозимида бўлишнинг беш йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Болат Султонов – судьялик лавозимида бўлишнинг беш йиллик муддатига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1