1

Томди туманига ҳоким вазифасини бажарувчи тайинланди

ЖАМИЯТ 27.01.2024, 18:04
Томди туманига ҳоким вазифасини бажарувчи тайинланди

Томди тумани ҳокимлиги мажлислар залида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда бир қатор ташкилий масалалар юзасидан фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов иштирок этди.

Вилоят раҳбари Томди тумани иқтисодиётини ривожлантириш, аҳолининг ижтимоий шароитларини яхшилаш бўйича қатор ишлар амалга оширилаётганини қайд этди.

Йиғилишда Орзумурод Умаров Томди тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.

Маълумот ўрнида, лавозимга тайинлангунга қадар Орзумурод Умаров Томди тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Шунингдек, Нормат Турсунов томонидан Томди тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига Каримбаев Жусипбек Куанишевич тайинланганлиги эълон қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1