Хитой Халқ Республикасида бўлиб турган Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги делегация тадбиркорлар билан мулоқот қилди, янги лойиҳалар хусусида дастлабки музокаралар ўтказди.
Шунингдек, Тианжин шаҳрида Тошкент вилоятининг ваколатхонаси бугундан иш бошлади. Шу билан Тошкент вилоятининг Хитой Халқ Республикасидаги тўртинчи ваколатхонаси очилди. Аввалроқ, Шенчжен, Урумчи, Бочжоу шаҳарларида ҳам шундай ваколатхоналар очилган эди.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда вилоятимизда Хитой томони билан ҳамкорликда 400 дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.






