АсосийJamiyat

Сирдарёда ота ўз ўғлига никоҳ ўқиди

'Сирдарёда ота ўз ўғлига никоҳ ўқиди'ning rasmi

Сирдарёда ҳали 17 ёшга кирмаган келинга ўқилган шаръий никоҳни мулла ёки домла эмас, балки куёвнинг отаси ўқигани фош бўлди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ишни маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида судга юборди, дея ёзмоқда "Zamon.uz". 

17 ёшга ҳам кирмаган қизнинг никоҳини биров билмасин, қабилида ўқилиши ноқонуний иш экани ўз тасдиғини топган бўлса-да Cирдарё туманида истиқомат қилувчи оила вакиллари қонун ва шаърият талаблари эмас, балки ўзаро хоҳиш истакларини ҳисобга олди.

Судда улардан музкур ҳуқуқбузарликни содир этиш сабаби сўралганда эркак аёлининг аҳволи оғирлиги, тўй харажатларни қисқартириш мақсадида ўз юбилейига қўшиб ўғлининг тўйини ҳам ўтказиб юборишни мақсад қилганини айтиб, кўрсатма берди.

"Судланувчи фуқаролик иш тартибида ажрашмаган ўғлини 17 ёшга тўлмаган шахс билан шаръий никоҳини ўқиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 472 моддасининг 3-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди. Судланувчининг ёшини ҳисобга олиб унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 баравари миқдори, яъни 2 миллион 720 минг сўм жарима жазоси тайинланди", — дейди Жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судининг раиси Одил Маннатов.

Шаърий никоҳни кимлар ўқишга ҳақли?

"Шаръий никоҳни Ўзбекистон мусулмонлар идораси тизимидаги имом-хатиблар ва ноиблар, албатта, никоҳ қонуний қайд этилган фуқароларга ўқиши мақсадга мувофиқ. Баъзида атайлаб, шаръий никоҳ билан оила қурдириб, келин олишга ҳаракат қилаётган оилалар, афсуски, учраб турибди. Улар "келин яхши чиқса кейинчалик қонуний расмийлаштирамиз, мабодо яхши чиқмаса унга ажримда ҳеч нарса бермасликни ўйламоқда", — дейди "Аҳмад ибн Малик" жоме масжиди имом хатиби Нурмуҳаммад Нарзуллаев.

Демак, шаръий никоҳни ўқиб қўяётганлар унинг ҳуқуқий оқибаталирин ҳам яхши билишади.

Шаръий никоҳни вазият тақазоси дея бахона қилаётганлар қонунни билмаслик жазодан озод қилмаслигини суд залида тушуниб етди. Ўғлига шаръий никоҳ ўқиган отаниниг сўнгги пушаймони эса бир оилага қимматга тушди.

    Бошқа янгиликлар